Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 11:52 Чоп этиш версияси

Тошкентда «Тинчлик қўнғироғи» чалинди

Пойтахтимиздаги Дўстлик боғида 21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда дўстлик жамиятлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, кенг аҳоли қатлами, ёшлар иштирок этди.

БМТ ташаббуси билан қабул қилинган Халқаро тинчлик кунида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида «Тинчлик қўнғироғи» чалиниши яхши анъанага айланган. Пойтахтимизда чалинган тинчлик қўнғироғи мамлакатимизда ҳумрон тинчлик-осойишталик, фаровонлик, турли миллат вакилларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, уларнинг тинчликпарварлиги рамзи сифатида бонг урди.

Тадбирнинг батафсил тафсилотини ўқиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

Улуғбек Асроров, ЎзА
3 319






Все о погоде - Pogoda.uz