ЎзА Ўзбек

10.09.2018 09:23 Чоп этиш версияси

Тошкентда кеча-ю кундуз хизмат кўрсатувчи банк шохобчаси фаолият юрита бошлади

Тошкентда кеча-ю кундуз хизмат кўрсатувчи банк шохобчаси фаолият юрита бошлади

Турли бизнес режалар ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошишида кредитлар ажратиб келаётган тижорат банклари, сўнгги пайтларда тезкор ва замонавий банк xизматлари турларини кўпайтиришга ҳам муҳим вазифа сифатида қарамоқдалар.

14.JPG

Аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам “Миробод” деҳқон бозорига яқин ҳудудда янги шохобча биносини қуриб, ишга туширди.

16.JPG

24/7 режимида, кечаю кундуз, банк ходимисиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси пойтахт аҳолиси учун Мустақиллик байрамига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. 

DSC_4340.JPG

Шохобча замонавий хизмат кўрсатувчи инфокиосклар, банкоматлар ва инфомониторлар билан жиҳозланган. 

DSC_4265.JPG

Фуқаролар бу ерда куннинг исталган вақтида сўм пластик карталаридаги маблағларни нақдлаштириб олиши мумкин.

Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш банк” мижози бўлган юридик шахслар банк филиалларига бормасдан, шохобчанинг ўзида пул ўтказиш билан боғлиқ амалиётларни бажариши учун барча имкониятлар яратилди.

Шохобча фаолияти билан қизиқсангиз, бориб, хизматлардан фойдаланиб кўринг. Халқимизда “Юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал...” нақли бежизга айтилмаган.

ЎзА
5 234