Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.08.2017 14:29 Чоп этиш версияси

Тошкент янада чирой очади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар, галдаги режаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.

Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Абдувоҳид Каримовнинг таъкидлашича, тизимдаги бюджетдан молиялаштириладиган 10 ихтисослаштирилган бошқарма ҳамда 3 хўжалик ҳисобидаги ташкилот томонидан ҳудудларни мунтазам тозалаб туриш, яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтлар ва мавсумий гул кўчатларини экиш, йўл ва йўлакларни таъмирлаш, кўприк, туннел, канал, очиқ ва ёпиқ коллектор ҳамда сунъий сув ҳавзаларини замон талаблари асосида сақлаб туриш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётир.

Умумхалқ байрамлари ҳамда йирик маданий-маърифий тадбирлар муносабати билан марказий кўчалар ва майдонларни байрамона безатиш ишлари бажарилмоқда. Бу йил ҳам Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва байрамни муносиб ўтказиш бўйича бошқарманинг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, майдон ва кўчаларни байрамона безаш, ҳудудларда дарахт ва гул кўчатларини экиш ва ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрининг кўкаламзорлаштирилган ҳудуди 7 минг 20 гектарни ташкил этади. 2017 йилнинг ярмида ҳудудларда 44 мингдан ортиқ дарахт ва бута, 4 миллионга яқин гул кўчати экилди. 91 мингдан ортиқ дарахтга агротехник ишлов берилди. Дов-дарахтлар ва гул кўчатларига 652 тонна ўғит солинди. 119 каналда 350 километр, кичик сув шохобчаларида 3 минг километрдан кўпроқ узунликда жорий тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

2017-2018 йилнинг куз-қиш мавсуми учун туз-қум аралашмасини сепувчи, қорни кураш мосламасига эга махсус автотранспорт воситалари ва қор юклагичлар тайёрланмоқда. Йўллар яхмалагига ишлов бериш учун 7 минг тонна қум ва шунча туз захираси ҳозирланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан бош бошқармада 6 кишидан иборат ландшафт дизайн гуруҳи ташкил этилиши қайд этилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ярмида 11 туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ихтисослаштирилган бошқармалар жамоалари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тизимдаги ишчи-ходимлар томонидан билдирилган таклиф ва истаклар инобатга олиниб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Аҳолининг соҳа бўйича мурожаатини қабул қилиб, уларни ҳал этиш мақсадида бош бошқарма ҳузурида Фуқаролар қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур қабулхонага шу кунгача келиб тушган 78 мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал этилди. 55 мурожаат бўйича жойларга чиқиб тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
5 655






Все о погоде - Pogoda.uz