Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 19:25 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида жорий ёз мавсумида 21 стационар ва 160 кундузги оромгоҳда 34 мингдан зиёд бола соғломлаштирилди

Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида ўтказилган болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотлари анжуманида бу ҳақда маълумот берилди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ёз мавсумида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, бу борада фаоллик кўрсатган ташкилотлар, ташкилотчилар, намунали хизмат кўрсатган оромгоҳлар ва ходимлар рағбатлантирилди.

– Ҳудуддаги корхона-ташкилотларда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун 10 “Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳи ташкил этилиб, мингга яқин ёшлар жалб этилди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Ш.Собиров. – Оролбўйи минтақасидан 1 минг 250 нафар ўқувчи Тошкент вилоятининг “Бойчечак” ва “Меҳржон” оромгоҳларида соғломлаштирилди.

Бугунги кунда оромгоҳлар ёшлар нафақат бўш вақтини мазмунли ўтказадиган маскан, балки уларни жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожлантириш марказига айланди. Мавсум давомида оромгоҳларда ўтказилган “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Ўзбекистон – бахтиёр болалар мамлакати”, “Касаба уюшмалари – болаларга” каби турли тадбир ва акциялар ўқувчилар маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш билан бирга, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Форум доирасида ёзги дам олиш оромгоҳларида фаолият олиб борган тўгараклар кўргазмаси ташкил этилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
2 134






Все о погоде - Pogoda.uz