Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2018 14:49 Чоп этиш версияси

Тошкент вилояти ЙҲХБ: 180 фуқарога маъмурий чора кўриши мумкин

Тошкент вилояти ЙҲХБ: 180 фуқарога маъмурий чора кўриши мумкин
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанбасида амалга оширилаётган жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика куни тадбирлари яхши самара бермоқда. Пировардида, вилоятда йўл транспорт ҳодисаси сони камайишига эришилмоқда.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг ЎзАга хабарига кўра, яқинда пиёдалар, хусусан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишини назорат қилиш мақсадида “Диққат болалар!” ва “Диққат пиёда!” профилактик тадбири ўтказилди. 

Унда транспорт воситаси серқатнов йўлларга яқин жойлашган таълим муассасалари яқинида йўл патруль хизмати инспекторлари пиёдалар ўтиш жойларига бириктирилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида билимларини ошириш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борди. Шу мақсадда жами 120 дан ортиқ суҳбатлар ўтказилди. 

Тадбир доирасида қоидабузарлик содир этган пиёдалар аниқланди. Хабарда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси талаблари бўйича 180 маъмурий чора кўриш белгилангани айтилган.

0001.jpg

ЎзА
4 684