Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 19:23 Чоп этиш версияси

Тошкент вилояти кардиология диспансерининг қайта таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди

Тошкент вилояти кардиология диспансерининг қайта таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент вилояти кардиология диспансерининг қайта таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.

5.JPG

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

4 (1).JPG

Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимиздаги барча ихтисослашган тиббиёт марказлари, даволаш муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

12.JPG

“STANIUM Plus” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 2,3 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган 3 қаватли вилоят кардиология диспансерида беморларни қабул қилиш, лаборатория, 90 ўринли стационар даволаш хоналари, дорихона, физиотерапия, рентгенография бўлимлари замонавий жиҳозланган.

– Муассасамизда 8 нафар малакали шифокор, 31 ўрта тиббий ходим ҳудуддаги 18 ёшдан ошган аҳолига хизмат кўрсатади, – дейди Тошкент вилояти кардиология диспансери бош шифокори Ф.Фармонов. – Бу ерда ўткир миокард инфаркти, юрак-ишемик, сурункали юрак ревматик касалликлари ва шу каби 10 дан ортиқ турдаги хасталикларга чалинган беморлар даволанади. Шунингдек, барча туман ва шаҳар поликлиникаларида махсус кардиологик хоналар ташкил этилган бўлиб, унда малакали шифокорлар томонидан аҳоли саломатлиги текширилади.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 901






Все о погоде - Pogoda.uz