Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.12.2017 16:41 Чоп этиш версияси

Тошкент ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланиши мумкин

Ўзбекистон ва Украина Тошкент ва Киев ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко ўзининг Facebook даги саҳифасида маълум қилган.

Элчининг таъкидлашича, 12 декабрь куни Тошкентда Украина давлат авиахизмати Ўзбекистон давлат авианазорати вакиллари билан учрашган. Унда Украина халқаро ҳаво йўллари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси вакиллари иштирок этган.

Дипломатик ваколатхона раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар ўртасида мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.


6 746