ЎзА Ўзбек

20.03.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида “Наврўз” номли сайилгоҳ очилди, Давлат байроғи ўрнатилди

Тошкент шаҳрида “Наврўз” номли сайилгоҳ очилди, Давлат байроғи ўрнатилди

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида ўрнатилган Давлат байроғи ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириши шубҳасиз. Кўкда ҳилпираб турган маҳобатли байроқнинг баландлиги 57 метр.

12.JPG

Тошкент шаҳридаги мазкур ҳудудда баҳор айёми – Наврўз муносабати билан “Наврўз” номли сайилгоҳ очилди ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилди. 12 метргача юқорига бўй чўзадиган фаввора куйга мос рақс тушяпти. Одамлар кўзида қувонч.

2.JPG

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзга чиқди.

– Байрам арафасида ушбу сайлгоҳнинг очилиши, барчамизни бирдек қувонтирди. Бу ер уч ой аввал ташландиқ жой эди. Мана, бугун гўзал бир масканга айланди. Сайлгоҳда Wi-fi ҳудуд ва китоб мутолаа қилиш учун қулай шароит яратилган. Биз Президентимиз ташббусини изчил амалга оширишда давом этамиз, – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

13.JPG

4.JPG

3.JPG

6 021
Хуршид Қодиров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА