Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 13:42 Чоп этиш версияси

Тошкент маданият коллежида "Назм ва наво" кечаси ўтказилди

Тошкент маданият коллежида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунлари муносабати билан "Назм ва наво" номли адабий кеча ташкил этилди. Унда Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари, маданият ва санъат намояндалари, адабиётшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Раҳматов, коллеж директори А.Умрзоқов ва бошқалар мамлакатимизда буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, навқирон авлод онгига чуқур сингдириш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мустақиллик йилларида юртимизда кечаётган изчил ислоҳотлар ва маънавий янгиланишлар жараёнида Навоий ва Бобур меросини чуқур ўрганиш, унинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ҳиссасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буюк бобокалонларимиз асарларида тараннум этилган умуминсоний тушунчалар, ҳалоллик, поклик, одамийлик фазилатлари, юртни севиш, уни асраб-авайлаш каби ғоялар ёшларимизнинг ҳар жиҳатдан соғлом, юксак маънавиятли бўлиб камолга етишига хизмат қилади.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар Навоий ва Бобур ижодидан ғазаллар, рубоийлар, туюқларни ўзбек, рус ва инглиз тилларда ўқиди.

Азима Қиёсова, ЎзА
2 952






Все о погоде - Pogoda.uz