Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 22:04 Чоп этиш версияси

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари ўз етакчисини сайлади

Ёшлар – эртамиз эгалари, келажагимизнинг таянчи. Уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчисини сайлашга бағишланган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди.

Институт ректори Ў.Умрзоқов, Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур тузилма эртамиз давомчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтиришда беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтнинг иқтисодиёт ва менежмент факультети тўртинчи босқич талабаси Акмал Бердимуродов Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 876






Все о погоде - Pogoda.uz