Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 13:00 Чоп этиш версияси

Тошкент давлат аграр университетида битирувчилар учун “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Ярмарка Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотларнинг таклифлари асосида ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб, битирувчиларни ишга жойлаштириш ҳамда иқтидорли, қобилиятли битирувчиларни касбга, илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этишдир.

Университетни бу йилда бакалавриат таълим йўналишида 1354 нафар, магистратура мутахассислиги бўйича 97 нафар битирувчи тамомламоқда.

Университетда таҳсилни якунлаётган битирувчиларнинг ўз вилоятида иш бошлаши учун кенг имкониятлар яратилди. Улар мутахассислиги бўйича ташкилотлар билан шартнома тузди.

Меҳнат ярмаркаси икки қисмда ўтказилди. Биринчи босқичда вазирлик, идора, уюшма, қўмита, корхона, ташкилот, муассасалар, банклар ва фермер хўжаликларининг мутахассислари ва битирувчилар иштирокида меҳнат ярмаркаси бўлди. Иккинчи қисмда битирувчилар вилоятларга бўлинган ҳолда бошқармалар таркибига кирувчи ташкилотлар билан шартномалар тузди.

– Мутахассислигим бўйича яхши таклиф чиққанидан хурсандман, – дейди университетнинг ипакчилик йўналаши битирувчиси Бобур Икромов. – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси билан шартнома туздим. Бу йўналишда самарали натижаларга эришишга ҳаракат қиламан.

Ярмарка давомида иш берувчи ташкилот ва битирувчилар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
10 008