ЎзА Ўзбек

01.04.2019 15:10 Чоп этиш версияси

"Толибон" ва афғон ҳукумати ўртасидаги музокараларни Самарқандда ўтказиш таклиф этилди

"Толибон" ва афғон ҳукумати ўртасидаги музокараларни Самарқандда ўтказиш таклиф этилди

Бу борадаги Ўзбекистон таклифи 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳамда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Афғонистонга амалий ташрифи чоғида билдирилган.

Мамлакатимизда бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фаол ташқи сиёсат олиб борилмоқда. Бу, аввало, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича мамлакатимиз саъй-ҳаракатларида намоён бўлмоқда.

Ўтган йили Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражали конференция ташкил этилган эди.

Ўзбекистон делегациясининг Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан Қобул шаҳридаги учрашуви чоғида Афғонистон ҳукумати билан "Толибон" ўртасидаги музокараларни Самарқандда ўтказиш таклифи билдирилгани мамлакатимиз ташқи сиёсатида қўшни Афғонистонда тинчликка эришишдаги саъй-ҳаракатлар ўзгармас ва қатъий эканидан далолат.

Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши бўйича ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашув чоғида ҳам муҳокама қилинган.

ЎзА
2 228