Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 19:16 Чоп этиш версияси

Тинчликпарвар сиёсатчи

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда учрашувлар, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан "Ислом Каримов ва унинг тинчликпарвар сиёсати" мавзуида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримовнинг халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлидаги жасорати ва матонати алоҳида қайд этилиб, давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги кенг кўламли фаолияти, амалга оширган улуғвор ишлари ёдга олинди.

– Халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий равнақи учун борлиғини, умрини бағишлаган, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг беқиёс хизматларини ёшлар онгу қалбига сингдириш катта тарбиявий аҳамиятга эга, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси Суннатилла Сабоҳитдинов. – Бу муҳтарам зотнинг сермазмун фаолияти, ҳаёти ва юксак инсоний фазилатлари ёш авлодга ўрнак бўлажак.

Тадбирда Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлгани хусусида сўз юритилди.

Биринчи Президентимиз фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм ва видеолавҳалар намойиш этилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 060






Все о погоде - Pogoda.uz