Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 14:51 Чоп этиш версияси

Тинчликни асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи

Сирдарё вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда таниқли адиблар, кино ва театр актёрлари, олимлар, маънавият тарғиботчилари, “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари таълим муассасалари, спорт, маданият ва санъат масканлари, ҳарбий қисмлар, хиёбон ва истироҳат боғлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилди.

Учрашувларда Президентимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тизимли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари самаралари, халқимиз ҳаётида, онгу тафаккурида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, ёшларимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар ҳаётий мисоллар воситасида тушунтирилди.

– Мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикни асраш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова. – Президентимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғоялар, аввало, тинчликни асрашга йўналтирилган. Тинчликни асрайлик, юртимизни улуғлайлик, оналаримизни қадрлайлик. Ёшларимизни ана шундай келажаги буюк юртга муносиб фарзандлар этиб тарбиялайлик. Токи улар Ватанимизни ёвуз кучлардан, ёмон кўзлардан асрайдиган, эл-юрт корига ярайдиган, оғирини енгил, мушкулини осон қиладиган, буюк тарихимизни, миллий қадриятларимизни асраб-авайлайдиган мард ва олижаноб инсонлар бўлиб камолга етсин.

Боёвут туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилган тарғибот тадбирларида, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.

– Таниқли ёзувчи ва шоирлар, машҳур санъаткорлар қишлоғимизга келиб, аҳоли билан юзма-юз учрашиб, дилдан суҳбатлашмоқда, – дейди 76 ёшли меҳнат фахрийси, Мамат бобо Қодиров. – Илгари ҳеч кузатилмаган бундай халқ орасига киришдек олижаноб ишни Президентимизнинг ўзлари бошлаб бергани, барча раҳбарларга ибрат бўлаётгани кўнглимизни тоғдек кўтармоқда.

Тарғибот тадбирлари вилоят марказидаги “Гулистон” марказий стадионида ўтказилган гала-концерт билан якунланди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
1 843






Все о погоде - Pogoda.uz