Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 17:48 Чоп этиш версияси

“Тинчлик посбонлари” жамоаси мамлакат босқичига йўлланма олди

Нукусда “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Бундай тадбирлар ёш авлодда Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга меҳр уйғотиш, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун масъулиятни кучайтириш, уларни ҳарбий билим юртларига ўқишга кириш учун руҳан ва жисмонан тайёрлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бўлим бошлиғи М.Мамбетов. – Танловда жамоалар 12 шарт бўйича назарий ва амалий билимини намойиш этди.

Хўжайли агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Тинчлик посбонлари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринга Шуманай агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг “Қалқон”, учинчи ўринга Қўнғирот тиббиёт коллежининг “Посбонлар” жамоалари сазовор бўлди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 154






Все о погоде - Pogoda.uz