Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 15:32 Чоп этиш версияси

Тинчлик – халқ фаровонлигининг асоси

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб Халқаро тинчлик куни муносабати билан “Тинчлик – халқ фаровонлигининг асосидир” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда институт ректори С.Юнусов, Ўзбекистон халқ артистлари Ё.Саъдиев, Э.Комилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси М.Усмонова ва бошқалар тинчлик – энг улуғ неъмат эканини, шу боис, мамлакатимизда ҳукмрон осойишта муҳит, фаровон ҳаётнинг қадрига етиб, обод турмушимиз йўлида барчамиз биргаликда меҳнат қилишимиз кераклигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳияти ҳақида талаба-ёшларга атрофлича тушунча берилди. Ўз навбатида талабалар ҳам сўзга чиқиб, мавзуга оид фикрларини билдирди.

Улуғбек Асроров, ЎзА
2 406






Все о погоде - Pogoda.uz