ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Тил - миллат кўзгуси

Тил - миллат кўзгуси

Она тили – миллатнинг руҳидир. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қарорга кўра, юртимизнинг барча гўшаларида тилимизни мадҳ этувчи бадиий ва маданий-маърифий тадбирлар, турли кечалар, анжуманлар, танловлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қашқадарё вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Ҳарбий авиация билим юртида ўтказилган “Тил-миллат фахри” мавзусидаги тадбир ҳам мазкур қарор ижросига бағишланди.

Тадбирда таъкидланганидек, ўзбек тилини илмий асосда ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар, илмий-оммабоп китоблар, дарслик ва ўқув қўлланмалари, янги луғатлар чоп этилаётгани тилимизни янада чуқурроқ ўрганишимиз, шу тариқа тафаккуримизни юксалтиришимизга муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Жумладан, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши амалда мамлакатимизда истиқомат қилувчи бошқа миллат ва элат вакиллари тилларининг равнақи учун ҳам ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Тадбирда партиянинг вилоят кенгаши томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

photo5257992955283745557.jpg

photo5258401239169870761.jpg

2 304
Ў.БАРОТОВ, ЎзА