Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.04.2017 12:47 Чоп этиш версияси

Тиббий ёрдам такомиллашмоқда

Тиббий ёрдам такомиллашмоқда Мамлакатимизда аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул тиббий ёрдам беришни таъминлайдиган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари, шунингдек, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузурида шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари аҳоли саломатлиги йўлида самарали фаолият кўрсатмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларини юқори технологик тиббиёт ускуналари ва ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тиббиётнинг муҳим бўғини бўлган шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги ислоҳотларни давр талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Мазкур ҳужжатда шошилинч тиббий ёрдамнинг замонавий, юқори технологик ва самарали тизимини шакллантиришнинг устувор вазифалари белгилаб берилган. Жумладан, жорий йилда 1 минг 200 ихтисослаштирилган автотранспорт воситаси сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати, хусусан, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари автопаркини янгилаш кўзда тутилган.

Мазкур фармонга мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига 40 дона янги “Damas” амбуланс машинаси ажратилди. Бу ҳудудда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш қамрови ва сифатини янада ошириш имконини беради.
 
– Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати йилдан-йилга юксалиб бормоқда, – дейди Қарши тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Шуҳрат Тиллаев. – Белгиланган дастур асосида ўтган йили 4 филиал ташкил этилган бўлса, Президентимизнинг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Сарой, Ҳилол, Каманди қишлоқларида 3 филиал фаолияти йўлга қўйилиб, янги “Damas” амбуланс машинаси билан таъминланди. Бу аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш имконини беради. Бўлимда ва филиалларда туну кун узлуксиз навбатчилик ташкил этилган.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
3 646






Все о погоде - Pogoda.uz