Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.02.2017 18:46 Чоп этиш версияси

Тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш йўлида

Пойтахтимизда “Аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини шакллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, табиатни муҳофаза қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Қ.Носиров, Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти директори ўринбосари А.Низомов ва бошқалар мамлакатимизда аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоат ва мутасадди ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Давра суҳбатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қабул қилинган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Оилада, мактабгача таълим муассасаларида, мактабда, жамоатчилик орасида мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда кенг самара бериши таъкидланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
1 521






Все о погоде - Pogoda.uz