Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 12:56 Чоп этиш версияси

Тиббий хизмат сифати ошмоқда

Тиббий хизмат сифати ошмоқда Қизилқум жавоҳири — Учқудуқ туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳам аҳоли учун қулайлик яратаётир. Бу ерда жами 80 ўринли юқумли касалликлар, терапия, жарроҳлик, болалар ҳамда ҳомиладор аёллар хасталиги, гинекология, шошилинч тиббий ёрдам, реанимация бўлимлари ташкил қилинган.

Жорий йилда туғруқхона бўлими ҳам иш бошлади. Мазкур маскан “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида 255 миллион 873 минг сўмлик замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

4.jpg

7 (2).jpg


Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
5 655