Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.09.2017 15:04 Чоп этиш версияси

Ўтган ҳафтада 82 турли ижтимоий объектлар, 63 тадбиркорлик субъекти текширувдан ўтказилди

Тошкент вилояти ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган профилактика тадбирлари доирасида жорий йилнинг 6 сентябридан 13 сентябрга қадар 3 минг 418 хонадон, 82 турли ижтимоий объектлар, 63 тадбиркорлик субъекти текширувдан ўтказилди.

Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган шахслар маъмурий жаримага тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилди. Ҳафта давомида вилоятда содир бўлган 31 ёнғинда фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Вилоятда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари, аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бўка тумани ободонлаштириш бошқармасида ўтказилган тушунтириш-тарғибот тадбирида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, ўт ўчириш воситалари ҳамда усуллари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Туман ёнғин хавфсизлиги инспекторлари томонидан ташкилот ишчи-ходимларига кўчаларни тозалаш, ободонлаштириш пайтида хазонлар ёқиб юборилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

– Айниқса, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида бу борада кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи А.Абдурайимов. – “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида ўтказилган тадбирда хонадонларда бўладиган ёнғинларга кўпроқ болаларнинг назоратсиз қолдирилиши сабаб бўлаётгани тушунтирилди. Куз-қиш мавсумида ҳудудларда назорат-профилактика ишларини янада кучайтириш зарур. Чунки, бу даврда иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам ёнғин содир бўлиш ҳолатлари кузатилади.

Худди шундай профилактик тадбирлар Янгийўл туманидаги 45-,48-умумтаълим мактаблари, Юқори Чирчиқ туманидаги “Кавардон” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 659






Все о погоде - Pogoda.uz