Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2018 17:35 Чоп этиш версияси

Термизда жиноят содир этган яшнободлик Мирободда қўлга тушди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида яшовчи Г.Д. учун ҳалол меҳнат қилиб хотиржам ҳаёт кечиришдан кўра, одамлар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан яшаш осондек туюлди.

Шу мақсадда у Термиз шаҳрига қадам “ранжида” қилди. Маиший техникаларни ўз нархида, арзон олиб бераман, деб қоп-қоп ваъдалар билан “мижоз”ларини чув тушириб, ўтган йили декабрь ойида тасодифан ғойиб бўлади. Аниқроғи, содир этган қилмиши учун жиноий жавобгарликдан қочади. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувга берилган “меҳмон” узоққа қочиб кетолмади. Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

“Уддабурон” М.Д.нинг “саргузашт"ларига энди одил суд залида баҳо, йўғ-э, жазо берилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
4 482