Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 19:42 Чоп этиш версияси

“Термиз” МФЙда замонавий маҳалла гузари фойдаланишга топширилди

“Термиз” МФЙда замонавий маҳалла гузари фойдаланишга топширилди Термиз туманидаги “Термиз” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий маҳалла гузари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий асосларини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

23.jpg

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ушбу маҳалладаги 849 оилада турли миллатга мансуб 3 минг 490 дан ортиқ аҳоли аҳил-иноқ ҳаёт кечирмоқда. Гузарда барча шароитга эга маҳалла идораси, ижтимоий дорихона, тиббиёт пункти, савдо дўкони ва сартарошхона, профилактика инспекторининг хизмат уйи қурилган.

15.jpg

Замонавий усулда жиҳозланган маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида ходимлар ва профилактика инспектори учун барча шароит яратилган. Кенг ва ёруғ мажлислар зали ва бошқа хоналар ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган.

12.jpg

– Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган янги иншоотлар ҳаётимиз тобора тўкин бўлиб бораётганидан далолат, – дейди “Термиз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдураҳмон Хуррамов. – Бу ишлар аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлик тизимини мустаҳкамлаш ва бошқа ижтимоий-маънавий масалаларда олиб бораётган ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
1 990






Все о погоде - Pogoda.uz