Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2017 18:59 Чоп этиш версияси

"Темурийлар" жамоси ғолиб

Бухорода “Ёш чегарачилар” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямиз сафларини ҳар томонлама баркамол ёшлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар турникда тортилиш, югуриш, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, тарих ва инглиз тили каби 14 шарт бўйича билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Ёшлар маҳорати мамлакатимиз чегаралари дахлсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини нечоғли билиши, тезкорлик, чаққонлик, белгиланган вақтга риоя қилиши ҳамда низомда кўрсатилган бошқа талабларни муваффақиятли уддалаши каби мезонлар асосида баҳоланди.

Мусобақада Бухоро шаҳридаги иқтисодиёт ва банк коллежининг “Темурийлар” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Таълим муассасамизда “Ёш чегарачилар” клубида шуғулланаётган ёшлар кўп, – дейди ғолиб жамоа сардори Феруз Сарваров. – Улар орасида келажак ҳаётини ҳарбий хизмат билан боғлаш, чегарачи бўлишни орзу қилаётганлар ҳам бор. Мусобақа тенгдошларимнинг бу борадаги билим ва илк кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
697






Все о погоде - Pogoda.uz