Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 19:10 Чоп этиш версияси

Темурийлар тарихини ўрганишнинг аҳамияти

Тошкент давлат юридик университети ва Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига бағишлаб «Темурийлар тарихини ўрганишнинг умумбашарий аҳамияти» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тошкент давлат юридик университети ректори Е.Каньязов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х.Файзиев ва бошқалар жаҳон тамаддуни ривожига муносиб ҳисса қўшган Амир Темур ҳаёти ва фаолияти буюк давлат барпо этиш, диёримизни янада ривожлантиришни мақсад қилган юртдошларимиз учун ибрат ва намуна эканлигини таъкидлади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Амир Темур шахси Ватан, миллат тимсолига айланиб, буюк саркарданинг бой меросини, тарихини батафсил ўрганишга кенг йўл очилди. Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларида Амир Темурга ҳайкаллар ўрнатилди. Амир Темур ўз фаолиятида адолатни, инсоф ва диёнатни, халқпарварлик ва инсонпарварликни ўзгармас қоида қилиб олгани қайд этилди.

Тадбирда Амир Темурнинг илм-фан, санъат ва маданият соҳаларида, мамлакат ободлиги борасида Мовароуннаҳр, хусусан, Самарқандда амалга оширган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида маълумот берилди. Темурийлар ҳукмронлиги даврида яратилган тарихий асарлар ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги бой меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар келажагимиз эгалари бўлган ёшларни шу бебаҳо меросга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Тошкент давлат юридик университети доценти Ҳаким Азимов. – Соҳибқироннинг бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари билан бирга, миллатлар ўртасида тотувлик, динлараро бағрикенглик тамойили асосида мамлакатни бошқариб, халқларни ўзаро яқинлаштиришдаги ҳиссаси ҳар биримизга фахр ва ғурур бағишлайди.

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ўқувчилари ижросида бадиий чиқишлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 507






Все о погоде - Pogoda.uz