ЎзА Ўзбек

02.07.2018 21:49 Чоп этиш версияси

Темир йўл транспорти хизматлари нархи нега кўтарилди?

Темир йўл транспорти хизматлари нархи нега кўтарилди?
Июнь ойи давомида аҳоли учун хизматлар тарифлари нархларида жиддий ўзгаришлар кузатилмади ва бор йўғи 0,3 фоизлик ўсиш ҳолати қайд этилди. Бу эса, ўз навбатида, умумий истеъмол нархлари индексига 0,1 фоиз даражада таъсир этди.

Нарх тарифларининг нисбатан барқарор суръатларда ошиб бориши қаторида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархи ўртача 1,4 фоиз ва маиший турдаги хизматлар эса 0,4 фоизга қимматлашди. Бу ҳақида Давлат статистика Қўмитаси маълум қилмоқда.

2018 йилнинг июнь ойида аҳоли учун алоҳида турдаги хизматлар гуруҳининг истеъмол нархлари индекси

(ўтган ойга нисбатан, %)

99.JPG
999.JPG

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори асосида жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳудуд бўйича шаҳар автобус транспортида йўл хақи 66,7 фоизга оширилди. Хоразм вилояти ҳокимининг қарорига асосан эса вилоят бўйича шаҳар автобус транспорти хизматлари 42,9 фоиз ҳамда йўналишли такси хизматлари нархи 11,1 фоизга кўтарилди. Шунингдек, Фарғона вилояти ҳудудида ҳам йўналишли такси хизматлари ўртача 9,4 фоизга қимматлашган.

Шунингдек, маҳаллий транспорт поездлари учун йўл харажати ҳужжатлари нархининг ошиши ва Швейцария франкининг сўмга нисбатан бироз ошиши ҳисобига темир йўл транспорти хизматлари нархлари бироз кўтарилди.

Еврога нисбатан миллий валютамиз курсининг мустаҳкамланиши натижасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК чипталари нархлари бирмунча арзонлашди.

ЎзА
9 985