ЎзА Ўзбек

22.05.2019 12:37 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ: Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Марказий банк раисининг ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

У жорий йилнинг апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илҳом Норқулов – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетида ва Глазго университетининг (Буюк Британия) “Иқтисодий ривожланиш” йўналишида таҳсил олган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган етук мутахассис Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган эди. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.

ЎзА
3 664