ЎзА Ўзбек

01.08.2018 12:37 Чоп этиш версияси

ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ Абдулло Халмуродович Хурсанов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори этиб тасдиқланди.

А. Хурсанов бунга қадар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси – бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди.

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг раиси – бош директори вазифасини бажарувчи сифатида Тоҳиржон Турсунбоевич Азаматов тайинланди.

Т. Азаматов шу кунга қадар “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

ЎзА
14 030