Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2017 18:39 Чоп этиш версияси

Таътил мазмунли ўтмоқда

Таътил мазмунли ўтмоқда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сармиш” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 700 дан зиёд бола мароқли ҳордиқ чиқармоқда.

– Бу ерда болаларнинг ёзги таътили ҳар томонлама мазмунли ўтиши учун барча шароит яратилган, – дейди оромгоҳ директори Маҳбуба Умарова. – Болаларни сўлим табиат қўйнида дам олдириб, жисмонан янада соғлом ва маънан баркамол ҳолда ота-онаси бағрига саломат қайтариш биринчи галдаги вазифамиздир. Шу кунларда ҳаво ҳароратининг меъёрдан ортиқ исиб кетиши, офтоб уриш хавфи кучайган паллада болаларни соя жойларда сақлаш, салқин ичимликлар таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, махсус фитобар ташкил этилгани дам олувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир. Тиббиёт пункти ходимлари ва отряд бошлиқлари томонидан болалар саломатлиги қаттиқ назоратга олинган.

Оромгоҳда турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Айниқса, инглиз тили ва моҳир қўллар тўгаракларида болалар фаол иштирок этаётир. 3 мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона дам олувчилар ихтиёрида. Бу ерда ташкил этилаётган турли маданий тадбирлар, театрлаштирилган томошалар мавсумнинг янада мароқли ўтишига хизмат қилмоқда. Оромгоҳнинг мўъжаз музейида қадимий Сармишсой дарасидан топилган осори-атиқалар жой олган бўлиб, бу ёшларга тарих сирларидан воқиф бўлиш, қадимий маданиятимиз билан яқиндан танишиш имконини беради.

– Тоғ ёнбағрида жойлашган бу гўзал гўшада ёзни мароқли ўтказмоқдаман, – дейди Кармана туманидан келган Нигора Отақулова. – Тенгдошларим билан турли тўгаракларда фаол иштирок этмоқдамиз. Кўплаб дўстлар орттирдим. Оромгоҳ кун тартибининг ранг-баранглиги, турли кўнгилочар маданий тадбирлар барчамизга манзур бўлмоқда.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА
5 176






Все о погоде - Pogoda.uz