Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.01.2018 17:41 Чоп этиш версияси

Тарихий қурултойдаги тарихий нутқ

1989 йилнинг ёз ойларида Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съезди собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрларга, эҳтирослар, баҳс-мунозараларга бой бўлди. Собиқ мустабид тузумнинг боши берк кўчага кириб қолиш сабаблари ошкора муҳокама этилиб, жамиятни лоқайдлик ва бепарволик кишанларидан халос этиш йўллари изланди. Фикрлар хилма-хиллиги, қарашлар ва ёндашувлар тўқнашуви, эътиқод ва масъуллик ҳиссидаги фарқлар бу жараёнга ўзига хос жўшқинлик бахш этди.

1350804604_odil-yoqubov-rasm-foto-photo.jpgЎзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг ана шу қурултойдаги тарихий нутқи эса нафақат республикамиз ва собиқ иттифоқда, айни пайтда бутун дунё афкор оммасида шу қадар катта акс-садо бердики, мана орадан салкам ўттиз йил ўтиб, бу нутқ собиқ мустабид тузумнинг асл башарасини, шўро ҳукуматининг риёкорлиги, мунофиқлиги, тили бошқа-ю дили бошқа эканлигини бутун жаҳон кўз ўнгида аёвсиз фош этган, амалда унинг тўзиб-емирилишига олиб келган сабаблар очиб ташланган тарихий нутқ эканлигига иқрор бўлаяпмиз.

Кейинги чорак аср мобайнида жуда кўплаб ёзувчилар ва олимлар, публицистлар Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда. 

ozodaka.jpgЎзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддиновнинг “Нутқ” мақоласи ҳам Москванинг Кремль съездлар саройида янграган шу тарихий нутққа бағишланган бўлиб, унда устоз адибимиз Одил Ёқубовнинг қаҳрамонлиги ва жасорати муносиб даражада таҳлил этилган.

Ҳозирги вақтда Одил Ёқубовнинг тарихий нутқи ва шу нутқ муносабати билан Озод Шарафиддинов томонидан ёзилган “Нутқ” мақоласи сайтимизда эълон қилишга тайёрланмоқда. 

Сайтимизни кузатиб боринг.

ЎзА
13 189