Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2017 18:09 Чоп этиш версияси

Тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи

Тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Умид ниҳоллари” болалар оромгоҳида ташкил этилган тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳида айни пайтда 100 га яқин ўқувчи ҳордиқ чиқармоқда.

Оғир муҳитда ўсаётган болалар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил қилинган оромгоҳга профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ўқувчилар жалб этилган.

Оромгоҳда тарбиявий, маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий тадбирлар ўтказиш мунтазам йўлга қўйилган. “Психология”, “Актёрлик маҳорати”, “Жамоатчилик олдида ўзини тутиш маданияти” каби мавзулардаги машғулотлар ҳамда мотоспорт, картинг, пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақалари болаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни соғлом муҳитга қайтаришга хизмат қилмоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
7 041






Все о погоде - Pogoda.uz