Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.08.2017 15:26 Чоп этиш версияси

Тараққиётнинг муҳим асоси

Жиззахдаги “Jizzakh textilе” тикувчилик фабрикасида 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимиз тараққиётининг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилгани таъкидланди. Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналишларида кўзда тутилган мақсад ва вазифалар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг тўла рўёбга чиқишини таъминлайди, мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишида асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Партия вилоят кенгаши томонидан ишлаб чиқилган маърифий ишлар режаси асосида Ҳаракатлар стратегиясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбир иштирокчиларига Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишлар ҳақида атрофлича тушунча берилди.
“Jizzakh textilе” тикувчилик фабрикаси вилоятдаги йирик корхоналардан биридир. Германия, Италия ва Швейцария каби ривожланган мамлакатларнинг юқори технологиялари билан жиҳозланган корхона йилига 9 минг тонна ип-калава ва 4,6 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

– Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, тарғибот ишларида янгича ёндашувларга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди партия вилоят кенгаши матбуот котиби У.Мустафоев. – Тадбирлар қайси корхона ё ташкилотда ўтказилаётгани ҳисобга олиниб, маъруза ва мулоқотларда ушбу жамоа ҳаётидаги аниқ мисолларга эътибор қаратилаётгани тингловчилар қизиқишини оширмоқда. Ушбу тадбир ҳам Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида белгиланган вазифаларга мувофиқ, корхонада эришилаётган иқтисодий самаранинг аҳоли, жамоа аъзолари турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти билан боғлиқ аниқ мисоллар асосида ўтказилди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, партия электорати томонидан аҳоли ўртасида олиб бориладиган маърифий ишларнинг амалий аҳамиятини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
6 576






Все о погоде - Pogoda.uz