Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2017 12:10 Чоп этиш версияси

Тараққиётимизнинг муҳим йўналишлари

Андижонда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари, журналистлар иштирок этди. Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз барча соҳалари ривожи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

– Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизни модернизация қилиш, жамиятимизни либераллаштириш ҳамда халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари белгилаб берилган, – дейди партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Абдурашид Тўхтабоев. – Ушбу вазифалар партия фаоллари ва депутатлар зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналишини пухта ўрганиш, таҳлил қилиш жараёнида партия ва унинг депутатлик корпуси, ҳудудий ташкилотлари, партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини партия электорати ва кенг жамоатчиликка тушунтириш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, партия фаолиятида халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
805






Все о погоде - Pogoda.uz