Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2017 19:13 Чоп этиш версияси

Тараққиётимизнинг муҳим омили

Гулистонда “Ҳаракатлар стратегияси – иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим омили” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши ва Гулистон давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича аниқ ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилгани таъкидланди. Бу амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада юксалтириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал тараққий эттириш учун шароит яратиш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек эзгу мақсадлар йўлида дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

“Ҳаракатлар стратегияси – иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим омили”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”, “Глобаллашув даврида ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружлари” мавзуларида маърузалар тингланди.

– Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш кўзда тутилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси О.Қудратов. – Бу қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу сиёсий партияларнинг аҳолини ўйлантираётган муаммоларга самарали ечим топиш ва ҳудудларни ривожлантиришда фаол иштирок этишига мустаҳкам замин яратади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 453






Все о погоде - Pogoda.uz