Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 18:36 Чоп этиш версияси

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида 59 иштирокчи ўз иқтидорини намойиш этмоқда

Пойтахтимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи бошланди.

Мамлакатимизда хотин-қизларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, айниқса, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, истеъдоди ва салоҳиятини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши аъло хулқи, кенг дунёқараши ва бой тафаккури билан тенгдошларига намуна бўлаётган иқтидорли қизларни кашф этиш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

– Жорий йилги танловнинг илк босқичларида пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларидан 18 мингга яқин қиз қатнашди, – дейди танлов комиссияси аъзоси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Эътиборхон Султонова. – Бу қизларимиз орасида мазкур танловга қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолатдир.

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида 59 иштирокчи адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишлари бўйича ўз иқтидор ва истеъдодини намойиш этмоқда. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
1 601






Все о погоде - Pogoda.uz