ЎзА Ўзбек

12.07.2018 09:27 Чоп этиш версияси

Танлов эълон қилинди!

Танлов эълон қилинди!
Мол-мулкларни сотиш бўйича савдо ташкилотларини аниқлаш юзасидан

Ҳурматли савдо ташкилотлари ва унинг вакиллари !

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, давлат Рақобат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 29-қ ва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.

Бунда, савдо ташкилотларини аниқлаш танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Комиссия танлов бошланишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.

Танлов жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларида ўтказилиши белгиланган.

Мазкур танловда иштирок этиш учун Сиз ўз аризангиз билан Бюронинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этишингиз мумкин.

Савдо ташкилотлардан аризаларни қабул қилиш 2018 йил июль ойидан бошланди.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумотларни Бюронинг мib.uz сайти ҳамда Бюронинг ҳудудий бошқармаларидан билишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

Безымянный.jpg

Танлов ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро)нинг тегишли ҳудудий бошқармалари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш бўйича ташкилотларни (юридик шахслар)ни очиқ танловга таклиф этади.

1. Умумий шартлар

Танлов ташкилотчиси – Бюронинг жойлардаги тегишли ҳудудий бошқармалари.

Очиқ танловга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни (кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларидан ташқари) сотиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш қўйилади.

Ўтказилаётган танловнинг мақсади – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаб олиш.

Танлов ўтказиш Комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия) томонидан танловда қатнашиш учун берилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш Бронинг тегишли ҳудудий бошқармалари биносида ўтказилиб, танлов натижалари бўйича ғолиблар аниқланади.

2. Танлов шартлари ва танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Қуйидаги юридик шахслар танловга қатнашмайдилар:

- қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот арафасида бўлган;

- олти ойдан кам муддат давомида фаолият юритаётган;

- охирги 2 йил ичида ижро ҳужжатлари асосида хатланган мол-мулкни сотиш юзасидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли шартнома бекор қилинган бўлса;

Танловда ғолиб чиқишнинг асосий мезонлари:

- истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва ҳоказоларга яқинлиги);

- мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, навларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жой (ускуна)ларнинг мавжудлиги;

- талабгорга тегишли техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситалари;

- мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари;

- кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги.

3. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар.

- Комиссия номига ариза;

- давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- савдо ташкилоти таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

- савдо дўконига бўлган мулк (ижара) ҳуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

- савдо дўконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унинг қисқача тавсифномаси ва 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг атроф кўриниши, умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилиши керак);

- мол-мулкларнинг сақланиши, туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи жой (ускуна)ларнинг қисқача тавсифномаси, шунингдек, 10х15 ўлчамдаги рангли фото суратлари(жойнинг умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилади) ва уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;

- талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

- талабгорнинг тегишли ҳамда ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган яроқли транспорт воситаларига оид ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳамда уларнинг техник тавсифи;

- кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмаси миқдори тўғрисида таклиф (10% дан кўп бўлмаган).

Алоҳида турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ёки лицензия талаб қилинган ҳолларда, шунингдек, нотариал тасдиқланган рухсатнома ёхудлицензиянинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Талабгорлар мазкур эълонда белгиланган баҳолаш мезонларини тасдиқлаш учун зарур бўлган бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар савдо ташкилоти номидан ҳаракат қилувчи вакил томонидан топшириладиган бўлса, унда унинг ваколатларини тасдиқловчи ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжат бўлиши керак.

Аризага талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати имзоланган ҳолда илова қилинади.

Савдо ташкилоти қайси ҳудудда фаолият юритаётган бўлса ёки танлов ўтказилаётган туман(шаҳар)га яқин жойлашган бўлса, ушбу ҳудуд бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин.

4. Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш тартиби.

Ариза ва ҳужжатлар Бюронинг вилоят(шаҳар) бошқармалари биносида ҳужжатларни қабул қилиш танлов бошланишидан ўн кун олдин тўхтатилади.

Белгиланган муддатда тақдим этилмаган ёки мазкур эълоннинг 2-банди 2-хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, танловга тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

ЎзА
12 276