Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 12:38 Чоп этиш версияси

Танлов эълон қилинди

Танлов эълон қилинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Республикада илк маротаба“Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича энг самарали инновацион таклиф” кўрик-танловини эълон қилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан, Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, ички ишлар ходимларида инновацион ғоялар ва замонавий технологиялар тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари, инновацион илмий технологияларини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари фаолияти соҳасида қўллаш ва татбиқ этиш мақсадида жорий йилнинг 20 июль кунига қадар Республикада илк маротаба “Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича энг самарали инновацион таклиф” кўрик-танловини эълон қилди.

Танловда ёшидан қатъий назар барча фуқаролар (ички ишлар органлари ходимлари ҳам) иштирок этишлари мумкин.

Танловда қўйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:

- “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда аҳолини кенг жалб этиш ва улар билан ишлашга қаратилган энг самарали таклиф“

-“Хавфсиз туризмни таъминлаш соҳаси бўйича энг яхши таклиф“

-“Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш бўйича энг яхши таклиф“

-“Аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича энг яхши таклиф“

- “Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича энг яхши таклиф”

- “Ички ишлар органлари фаолиятида замонавий инновацион технологияларни қўллаш бўйича энг яхши таклиф“.

Номинациялар бўйича ғолибларини аниқлашда қуйидагиларга эътибор берилади:

- билдирилган ғоялар бўйича амалиёт Республикада жорий этилмаганлиги;

- таклиф этилган инновацион технологиялар ички ишлар органларида илк бор қўлланилаётганлиги;

-таклифлар амалиётга жорий этилганидан сўнг, ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошишига сезиларли даражада таъсир қилиши эҳтимоли юқори бўлиши;

-таклиф бўйича ишларни амалга ошириш механизмининг тўлиқ ёритилиши даражаси;

- қилинадиган харажатлар таклифнинг самарадорлигига мос бўлиб, кескин фарқ қилмаслиги ва катта миқдордаги маблағ талаб этмаслиги;

Ғолиблар шахсан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланиши белгилаб қўйилди.

Бундай танловни ўтказилиши юртимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг кескин камайиши, тинчлик ва осойишталикни таъминланишида муҳим ўрин тутади.

Танлов бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни бизнинг қуйидаги манзилларга юборишингиз ва биз билан боғланишингиз мумкин:

samiibpressa@gmail.com
https://facebook.com/samiib.uz/
https://t.me/OmonovU
+998662333511;
+998942419644.

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси

ЎзА
10 983