Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.02.2017 21:29 Чоп этиш версияси

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда ундан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Ж.Сафоев, Тошкент шаҳар кенгаши раиси Р.Қосимов ва бошқалар бугун амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш, барча соҳаларни изчил тараққий эттириш орқали халқимизнинг ҳаёт сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган йиғилишда эришилган натижалар қайд этилиши билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида барча даражадаги партия ташкилотлари ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишларига асосий эътибор қаратилди. Бунда ёшларни иш билан таъминлаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлашнинг давлат ҳамда нодавлат тизимларини ривожлантириш, таълим соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш устувор аҳамият касб этади.

Пленумда партия Тошкент шаҳар кенгашининг барча туман кенгашлари ва депутатлик гуруҳининг 2016 йилдаги фаолияти, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди, партия ташкилотлари фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида кучайтириш ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш зарурлиги муҳокама этилди.

Азима Қиёсова, ЎзА
1 946






Все о погоде - Pogoda.uz