Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.02.2017 16:56 Чоп этиш версияси

Танқидий таҳлил самарадорликни таъминлайди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Президентимизнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда партия ташкилотлари ва унинг депутатлик корпуси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Партия вилоят кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Ҳар бир тадбирни уюштиришда аёллар ва ёшларни фаол жалб қилиш, унинг ҳаққоний ва юқори савияда ўтишига алоҳида эътибор қаратилгани айтиб ўтилди.

– Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилаётир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Назаров. – Бу жараёнда, ислоҳотлар тарғиботида сиёсий партияларнинг ҳам ўз ўрни борлигини инобатга олиб, фаолиятимизни танқидий таҳлил қилдик. Бунда партиянинг бошланғич ташкилотлари фаолияти ўрганилиб, ҳар бир аъзо билан очиқ мулоқот ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Партиямиз сафларини сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан дунёқараши, билим доираси кенг, масъулиятни ўз зиммасига оладиган етук кадрлар билан тўлдириш, уларни тарбиялаш масалалари кўриб чиқилди.

Пленум кун тартибида ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этишни янада такомиллаштириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари муҳокамасига ечимини кутаётган долзарб масалаларни олиб чиқиш борасида фикр алмашилди.

Икром Аввалбоев, ЎзА
1 377






Все о погоде - Pogoda.uz