Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2017 16:11 Чоп этиш версияси

Танқид ва таҳлил руҳида

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги пленумида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

– Давлатимиз раҳбарининг сиёсий партиялар фаолияти ҳақида билдирган ҳар томонлама асосли фикрларидан келиб чиқиб, пленумда ўтган даврдаги фаолиятимиз танқидий таҳлил қилинди, – дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси Сайфулла Маҳматмўминов. – Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, уларни янада бойитиш, вилоятда туризмни ривожлантириш, бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд қонунлар ижросини назорат қилиш борасида кенгаш олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан қонунлар, Президент ва ҳукумат қарорлари ижроси устидан депутатлик сўровларини амалга ошириш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботини эшитиш ҳамда доимий комиссиялар йиғилишига таклиф киритишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, айрим депутатларнинг ўз ваколатидан тўлақонли фойдаланмаслиги, баъзи депутатлар партия ташкилотлари билан алоқани узгани қайд этилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий Кенгашларда партия гуруҳининг ижрочи котиби лавозимини жорий этиш, депутатларнинг партия ташкилотлари ва ўз сайловчилари билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда партия гуруҳлари ва партия ташкилотлари ролини кучайтириш, бу борада жойларда “вилоят-туман” тартибида ишлайдиган янги тизимни йўлга қўйиш хусусида фикр алмашилди.

2017 йилнинг биринчи ярмида партия гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва электорат манфаатига доир 20 масала киритилиб, қарорлар қабул қилинди. Ҳисобот даврида 40 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланиб, доимий комиссиялар йиғилишида 34 таклиф муҳокама этилди. Фуқароларнинг мурожаатлари асосида 118 депутатлик сўрови амалга оширилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА
2 290






Все о погоде - Pogoda.uz