Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.02.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Танқид ва таҳлил

“Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг XI пленуми бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, “Ёш адолатчилар”, “Аёллар қаноти” фаоллари иштирок этган тадбирда 2017 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Пленумда партия вилоят кенгаши раислигига У.Шоумаров сайланди. Шундан сўнг партия фаолияти бўйича барча туман ва шаҳарларда 2017 йилда бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

– Партиямиз депутатлари томонидан 2017 йилда вилоят бўйича 510 маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 минг 811 оила аҳволи ўрганилди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Эралиева. – Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори" лойиҳаси бўйича ҳафтанинг ҳар сешанба куни маҳалла, корхона ва ташкилотда қонунлар ижроси юзасидан суҳбатлар, сиёсий ўқувлар ўтказилди. Пленумда ўз ҳудудида фаол ишлаган депутатлар фаолияти ижобий баҳоланди. Бироқ маҳаллий кенгашларнинг айрим депутатлари ўз ваколатидан тўлиқ фойдаланмаётгани, халқнинг ишончли вакили деган номга муносиб иш кўрсатмаётгани таъкидланди. Жорий йилда партиямизнинг "Адолат –ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун" дастурини амалга ошириш бўйича иш режамиз ишлаб чиқилган бўлиб, унда қамраб олинган вазифалар ижросини таъминлашда фаол иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашлари депутатлари томонидан ҳисобот даврида 165 депутатлик сўрови чиқарилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган. Бу борада партиянинг Оҳангарон, Янгийўл туманлари, Ангрен, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарлари кенгашлари самарали иш олиб борган. Лекин Олмалиқ шаҳар, Бекобод, Зангиота, Қибрай, Пискент ҳамда Чиноз туманлари фаолиятини қониқарли деб бўлмайди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан партия вилоят кенгашининг жорий йилга мўлжалланган иш режаси кўриб чиқилди. Унда белгиланган мактабгача таълим, суд-ҳуқуқ тизими, она-бола саломатлигини асраш, ёшлар муаммолари ва шу каби кўплаб масалалар юзасидан жойларда бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди.

Бу борада ҳудудий кенгаш раислари ва барча депутатлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилиб, уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб берилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
6 724