Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.11.2017 18:01 Чоп этиш версияси

Таълим ва тарбия пойдевори

Таълим ва тарбия пойдевори Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 7-мактабгача таълим муассасаси 100 дан зиёд ўғил-қизни ўз бағрига олган.

Муассасада нутқни ўстириш, саводга тайёрлаш, элементар математик тасаввурни шакллантириш, мусиқий қобилиятни ривожлантириш каби машғулотлар замонавий педагогик услублар асосида йўлга қўйилган.

5.JPG

–Ўқув-тарбиявий машғулотлар билан бирга турли танлов, викторина, спорт мусобақалари ва бошқа маданий тадбирлар мунтазам ўтказилади, – дейди муассаса тарбиячиси Марғуба Аймуҳаммедова. – Бу болаларнинг дунёқараши кенгайиши, уларда ўқиш-ўрганишга қизиқишнинг ортишида муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, бугун ташкил этилган ҳосил байрами фасллар алмашинуви, юртимизда етиштириладиган сархил мева-сабзавотлар тури ҳақида болалар билимини бойитиш билан бирга, уларда меҳнатсеварлик, анъана ва маросимларимизга ҳурмат фазилатларини шакллантиради.

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 981






Все о погоде - Pogoda.uz