Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.06.2018 10:41 Чоп этиш версияси

Талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолайди

Талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолайди
Олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойили жорий этилади.

Президентнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойилини жорий қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади. Бунда ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар белгиланади.

Шунингдек, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб:

олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар таркибига ишга қабул қилиш тегишли кафедранинг кенгайтирилган очиқ мажлисида педагог кадрлар ва жамоатчилик кенгашининг аъзолари иштирокида синов дарси ўтказиш натижалари бўйича ушбу мажлиснинг тавсиясига кўра амалга оширилади.

ЎзА
4 948