Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 15:17 Чоп этиш версияси

Тўй ўтказувчи санъаткорлар хизмат ҳақи белгиланди

Тўй ўтказувчи санъаткорлар хизмат ҳақи белгиланди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси берган маълумотларга кўра, ош, тўй ва юбилей тадбирларига борадиган санъаткорларнинг хизмат ҳақи белгиланган рўйхати шакллантирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад тўйларни ихчамлаштириш ва халқимизга енгиллик яратишдан иборат. Санъаткорлар томонидан кўрсатиладиган хизмат нархлари имтиёзли бўлиб, масалан, ош тадбирларини ўтказиш 500 мингдан 800 минггача, тўй ва юбилей тадбирларини ўтказиш эса 800 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача белгилаб қўйилган. Бу халқимизнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.

Тажриба сифатида пойтахтимиздаги Олмазор тумани ФҲДЁ бўлимида эндиликда қонуний никоҳдан ўтган келин-куёвлар учун санъаткорларни рўйхатдан танлаш имконияти яратилди. Улар буюртма асосида банд қилиши мумкин. Бунинг учун махсус стендлар ташкил этилди.

Ушбу тажриба ўзини оқлармикин? Буни вақт, фуқароларимизнинг хоҳиш истаклари ва санъаткорларнинг масъулиятли ёндашуви ҳал этади.

Фуқаролар ўз тадбирларига ушбу рўйхатда келтирилган телефон рақамларига боғланиб, санъаткорларни таклиф этади. Бу рўйхат “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан доимий равишда назорат қилинади ва кенгайтириб борилади. Рўйхат бугунги кунда фақат Тошкент шаҳри учун белгиланган бўлиб, бир ой ичида юртимиздаги барча туман ва шаҳарлар учун имтиёзли равишда шакллантирилади.

ЎзА
10 424