Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.09.2017 16:26 Чоп этиш версияси

Тўрттош қишлоғида замонавий туғруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди

Андижон вилоятининг Асака туманидаги Тўрттош қишлоғида туғруқ мажмуаси капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Андижон вилоятида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Асака туманида капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган замонавий туғруқхона мажмуаси бунга ёрқин мисолдир. Қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда мажмуани замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун қарийб 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди

– Капитал таъмирдан сўнг кўркам қиёфа касб этган 95 ўринли туғруқ мажмуасининг ҳомиладор аёлларда учрайдиган касалликларни даволаш, туғруқ, реанимация бўлимлари ва чақалоқларни интенсив даволаш, юқумли касалликларга қарши эмлаш хоналари замонавий жиҳозланган, – дейди Асака тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ш.Қаҳҳоров. – Мажмуанинг ишга туширилиши туманда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳамда тиббий хизмат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 704






Все о погоде - Pogoda.uz