ЎзА Ўзбек

06.03.2018 16:01 Чоп этиш версияси

Тўртинчи сектор иши қониқарлими?

Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида ўтказилган кўргазмали семинарда шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи масъул бўлган тўртинчи сектор фаолияти мисолида ушбу саволга жавоб изланди.

– Сектор ҳудудини самарали бошқариш мақсадида Фарҳод, Кимёгарлар ва Сўлим қўрғонларида округ (штаб)лар ташкил этилган, – дейди Самарқанд шаҳридаги 4-сектор раҳбари Н.Намозов. – Ўтган йил сентябрда тасдиқланган уйма-уй юриш жадвали асосида маҳаллалардаги 7 минг 400 дан ортиқ хонадон, 22 ижтимоий соҳа объектида ўрганишлар ўтказилди. Ушбу жараёнда 40 йўналишдаги 8 минг 114 муаммонинг 1 минг 362 таси ёки 17 фоизи 2017 йилда бартараф этилди. 6 минг 752 масала 2018 йил “йўл харитаси”га киритилган. Жорий йил бошидан буён сектор раҳбари номига 62 фуқародан мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 22 таси ҳал этилди. 40 мурожаат тегишлилига кўра мутасадди идораларга юборилди. Жамоатчилик эътибори ва назоратини тақозо этадиган айрим масалалар халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилмоқда.

Сектор раҳбариятига мурожаат қилган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлар кўмагида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
13 345