ЎзА Ўзбек

01.08.2018 10:47 Чоп этиш версияси

Суюлтирилган газ нархи ошди

Суюлтирилган газ нархи ошди

2018 йил 1 августдан бир қатор қонун ҳужжатларидаги айрим нормалар кучга кирди

Жумладан, 2018 йил 1 августдан республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона чакана нархи 800 сўм бўлди.

Бу кунгача суюлтирилган газ нархи ҳудудлар кесимида 500 сўмдан 720 сўмгача белгиланган эди.

Шуни ҳам қўшича қилиш керакки, 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш учун ҳудудларни тадбиркорларга бириктириб бериш фақат танлов асосида бўлади.

@huquqiy_axborot каналида қайд этилишича, бу жараён ноль ставкадан бошланувчи электрон аукцион йўли билан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

ЎзА
14 853