Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.01.2018 10:43 Чоп этиш версияси

Сурхондарёда иккита йўл-патруль хизмати маскани ва тўртта блок пост олиб ташланди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ мамлакатимизда блок постлар ва йўл-патруль хизмати масканларини оптималлаштириш давом этмоқда. 

Сурхондарё вилоятида иккита йўл-патруль хизмати маскани ва тўртта блок пост олиб ташланди.

Вилоят ҳудудидаги “Шеробод”, “Қумқўрғон” йўл-патрул хизмати масканлари, “Боботоғ”, “Сариқамиш”, “РМЗ”, “Саловат” блок постларининг тугатилиши автотранспорт воситаларининг серқатнов пайтида дуч келинадиган тирбандликларга батамом чек қўйди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
9 753