Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.02.2017 13:01 Чоп этиш версияси

Сурхондарё вилоятида ҳудудий партия ташкилотининг ўтган йилги фаолияти сарҳисоб қилинди

Термизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сурхондарё вилояти кенгашининг 2016 йил фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган пленуми ўтказилди.

Унда партия вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, парламент палаталари қўшма мажлисидаги ва мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган йўналишлардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг ўтган йилги фаолияти ва 2017 йилдаги устувор вазифалари таҳлил қилинди.

Ҳисобот даврида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, маҳаллий вакиллик органларига партиядан сайланган депутатлар ташаббускорлиги ва фаолияти самарадорлигини ошириш, партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар олиб борилган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайланган депутатлар ўтган йилда фуқаролар мурожаатлари асосида 470 дан ортиқ депутатлик сўрови ўтказган. Узун, Шеробод, Қизириқ туманларидаги маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари халқ депутатлари туман Кенгашларининг сессиялари муҳокамасига бир қатор долзарб масалаларни киритиб, уларнинг ечимини топиш ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришган.

– Жорий йилда вазифаларимиз кўлами янада кенгайди, – дейди халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Нормуродова. – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга оширишни, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган ғояни ҳаётга татбиқ этишни энг устувор вазифаларимиз сифатида белгилаб олдик. Бунда фуқаролар, сайловчилар ва электорат билан очиқ мулоқот ўтказишнинг самарали механизмлари қўлланади. Эндиликда биз, халқнинг маҳаллий Кенгашлардаги вакиллари ҳамиша аҳоли орасида бўлиб, уларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топишга кўмаклашамиз. Бу партиямиз нуфузини мустаҳкамлаб, сайловчиларимизнинг ишончини қозонишда муҳим аҳамият касб этади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
3 158






Все о погоде - Pogoda.uz