Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2017 16:12 Чоп этиш версияси

Суд экспертиза фаолияти такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Адлия вазири ўринбосари А.Тошқулов, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори У.Узоқов ва бошқалар мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, суд экспертизасининг самарадорлигини ошириш, ушбу соҳани замонавий, юқори аниқликдаги таҳлил воситалари билан жиҳозлаш орқали одил судловни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ўтган йиллар давомида марказ фаолиятини такомиллаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Экспертизанинг рақамли технологиялар кўмагида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш, ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқи қийматини баҳолаш, ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси, суд-экологик, суд-филологик экспертизалар каби янги турлари амалиётга жорий этилди. ISО 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқ экспертиза хулосаларининг сифатини назорат қилиш тизими йўлга қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Қарорга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг экспертиза тадқиқотларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниб, Наманган, Навоий, Бухоро ва Жиззах вилоятларида марказнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади, – дейди Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Бахтиёр Мақсадов. – Шунингдек, тасарруфида суд экспертиза муассасалари бўлган идораларнинг суд экспертлари малакасини ва ҳуқуқий билимини янада ошириш чора-тадбирлари кўрилади.

Анжуманда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини изчил таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Нурилло Насриев, ЎзА
5 444






Все о погоде - Pogoda.uz